Криштиану Роналдуни кутиб олайлик!

ronaldu-posetit-tashkent.jpgКриштиану Роналду. Бу фақат телеэкран ёки радио, газета орқали эшитадиган хабарлардаги ном эмас энди. Ушбу ном аллақачон брендга айланиб улгурган. Демак майдондаги ҳаракатлари эвазига футболни санъат даражасига олиб чиққан Португалиялик истеъдод соҳибини ўз кўзимиз билан кўриш имконияти пайдо бўлди.
“Фонд Форум” ёш футболчиларни қўллаб қувватлаш дастури эълон қилингандан кейин мамлакатимизга Жаҳон футбол юлдузларининг келиши одатий ҳолга айланиб қолди. Албатта, бундай ҳайрли ишлар барчамиз учун қувонарлидир. Яқиндагина Самуел Это’О юртимизга ташриф буюрганди. Энди навбат Криштиану Роналдуга. Ушбу дастурга мувофиқ юртимизга ташрифи кутилаётган Галактикос юлдузи 22 декабрь, соат 9:00 да Тошкент аэропортига келиб қўнади ва Ўзбекитон терма жамоаси ва бутун чемпионатимиздаги клубларнинг мухлислари биргаликда уни кутиб олиш маросимида қатнашади.

Маросимдан сўнг Роналду меҳмонхонага йўл олади. Соат 11:00 да Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносида бўлади ва Интерконтинентал меҳмонхонасида журналистлар ва ўзбек футболи фанатлари учун пресс-конференцияда иштирок этади ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб беради. Ундан сўнг азиз меҳмонимиз “Бунёдкор” футбол клубинг майдони “ЖАР” стадионига қараб йўл олади ва у ерда мастер-класс ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, мастер-класс 13:00 да бошланади.

“Бунёдкор мухлислар учун ўйнайди”. Бу шиор остида юртимиз футболинг ривожланишида ўз ҳиссани қўшиб келаётган клуб яна бир ишга қол урди. Мастер-класс ўтказиладиган вақт 13:00 шу куни бутун ўзбек футболи мухлислари учун очиқ бўлади ва ушбу шоу дастуридан сиз ҳам ва биз ҳам баҳраман бўлишимиз мумкин.

Демак, шу кун учун қисқача кун тартиби. Вилоятларимиздан ташриф буюрадиган ва Тошкентда яшаётган сайтимиз мухлислари учун шу куни яна бир кичик учрашувнинг уюштурилиши режада бор.

1. 9:00 да Тошкент аэропортида Криштиану Роналду кутиб олинади.
2. Вилоятдан келган мухлислар билан бирга нонушта ёки шоугача тушлик қилишимиз мумкин.
3. 12:00 да “ЖАР” стадиони олдида йиғиламиз. Эртароқ келиб уёқ буёқдан гаплашиб ўтирамиз.
4. Шоу тугагач вилоятдан ташриф буюрган мухлисларимиз Тошкент шаҳрини гўзал жойларини томоша қилиб туриши мумкин.
5. Хабарингиз бор Uff.uz сайти мухлислари чойхона ташкил қилган. Шу куни вилоятдан келган мухлисларимиз билан учрашувда чойхонада бир қошиқ ош устида суҳбат қурамиз.

По материалам uff.uz

 

Метки


April 2018
M T W T F S S
« Apr    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Архив статей