«Сайёра» Интернет-марафонида “sardorlar.zn.uz”

ZiyoNET тармоғида давом этаётган “Сайёра” интернет-марафонинг иштирокчилари ўз сайтлари билан фаол қатнашишда давом этмоқдалар. Рейтингни юқори ўринларини банд этган иштирокчилар сайтлардаги қизиқарли, фойдали ахборот ва муаллифлик мақолаларини доимий равишда жойлаштириб бормоқдалар.  Уларнинг орасида 98-мактаб ўқувчиси Жавохир Маҳмуджонов ҳам ўзиниг “sardorlar.zn.uz” номли сайти билан қатнашмоқда. Жавохир Махмуджонов 2009 йил март-май ойларида ўтказилган S&M ZiyoNET лойихасида ҳам иштирок этиб, ZiyoNET томонидан махсус сертифакт билан тақдирланган.
Ҳозирда Жавохир ўзининг “sardorlar.zn.uz” сайтини турли йўналишлар бўйича мақолалар ва янгиликлар билан тўлдириб, марафонимизда фаол иштирок этмоқда. Унинг фойдали ва қизиқарли публикацияларии ZiyoNET тармоғининг бош саҳифасида ҳам чиқиб турибди.
Муаллифнинг “sardorlar.zn.uz” сайтида янгиликларни рус ва ўзбек тилларида жойлаштириб, порталнинг барча йўналишларида, хусусан, uForumda фаол қатнашмоқда.
Сайт саҳифалари: Машҳур шахслар, адабиёт, “Сардорлар мактаб”, “Шеърлар”, “Расмлар” ва ундаги бўлимлар: кун янгилиги, сайт янгиликлари, иқтисодиёт, янгиликлар, хориж хабарлари, маданият хабарлари, спорт, технологиялар кабилардир.
Биз Жавохир Мухмуджоновдан ўз муаллифлиги остидаги мақолалар билан кўпроқ қатнашишларини хоҳлаймиз. Иштирокчимизни марафондаги фоаллиги натижасида рейтингдаги баллари тоборо ошиб бормоқда. Сайтда бир қанча камчиликлар бор, бироқ иштирокчимизни ёшини ва мактаб ўқувчиси эканлигини инобатга олиб, бу камчиликлар аста-секин йўқолиб боришига умид қиламиз.
Жавохир Маҳмуджоновдан “Сайёра” интернет-марафонида янада фаолликни кутиб қоламиз ва келажакда рейтингдаги совринли ўринлардан бирини эгаллашини тилаймиз!

Муаллиф: Мурод Содиков

Javohir Mahmudjonov

Raxmat!!! Saytingizga omad!!!


January 2018
M T W T F S S
« Apr    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

Архив статей